Kompaniya haqida


«Po’lat-quvurservis» mas’uliyati cheklangan jamiyati 2001 yilda tashkil etilgan


armatura 1

«Ирмонтажстрой» трестининг  ишлаб чикариш техник бутлаш бошкармаси  УПТК   – Узбекистон Республикаси  давлат мулкини  бошкариш  ва тадбиркорликни  куллаб – кувватлаш давлат  кумитаси  Тошкент шахар  бошкармасининг     1996 йил 11 сентябрь кунидаги 368  пп-р сон фармоиши билан давлат тасарруфидан чикарилиб, очик турдаги акционерлик жамияти- «Техирмонтажкомплект» ОТАЖга   айлантирилган, Шайхантохур хокимиятининг 26.09.1996 йил  № 1410/9 карори билан   давлат руйхатидан утказилган.


1998 йил Шайхантохур хокимининг 17.07.1998 йил  № 907/7 карори билан    «Техирмонтажкомплект» ОТАЖ,  масъулияти чекланаган жамият шаклида давлат руйхатидан утказилган.

Бу даврда  Жамият куйидаги  фаолият турларини амалга оширган:

  • турли хил полимерлардан курилиш материаллари ва конструкциялар,    металлконструкциялар, ностандарт ускуналар   тайёрлаш;
  • курилиш материалллари ва конструкцияларини синовдан утказиш;
  • кишлок хужалик ва халк истеъмоли товарларини ишлаб чикариш;
  • савдо- харид, таъминот- етказиб бериш, савдо –воситачилик фаолияти;
  • ташки иктисодий фаолият.

«Техирмонтажкомплект» масъулияти чекланган жамияти 27.09.2001 йилда  «Po`lat-quvurservis»  масъулияти чекланган жамиятига  айлантирилди ва Шайхантохур тумани Хокимининг   № 1005 сонли  карори билан  руйхатдан утказилди.

Бу давр мобайнида корхона шлаб чикаришнинг янги тури –  буйлама чокли  электр пайвандланган  пулат кувурлар  ишлаб чикариш узлаштирди.


2004 йили  банкнинг  валюта кредити хисобига   янги технологик ускуна – урама  метал прокатини  буйлама –узунасига  кесадиган  агрегат харид килинди. Ишлаб чикаришнинг янги тури – урама метал прокатини  кайта ишлаб, штрипслар тайёрлаш ( кувурлар ишлаб чикариш учун  пулат полоса) йулга куйилди.


2012 йили  «Po`lat-quvurservis» MCHJ , масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Po`lat-quvurservis»  кушма корхонасига  айлантирилди.

Металл полосаларини  совук холда  прокатлавчи ускуна ва  лист прокатларга ишлов берадиган  прессловчи ускуналар харид килинди ва ишга туширилди.

Бу эса янги махсулот турлари : рухланган  пулатдан  гижимланган  листлар , полимер металл листлардан  метал черепицалар ,металл шиферлар ва рухланган  пулатдан  турли хил  заготовкалар  ишлаб чикариш  имконини яратди.


Республикада   металлопрокат навларига   талабнинг ошиши сабали, 2014 йилда  турли  хил ва улчамладаги арматура ва катанка   ишлаб чикаришга  карор килинди. Махаллий хомашё базасининг йуклиги сабали, ишлаб чикариш учун зарур металл  якин хориждан  олиб келинади.

Ишлаб чикариладиган махсулотнинг барчаси импорт урнини босувчи  хисобланади.

Ишлаб чикариш фаолиятидан ташкари, корхона  саноат товарларини  улгуржи савдосини амалга оширади. Реализация килинадиган товарлар  турида – карбид кальция, иссик холда ва совук холда ишлов берилган прокат листлар, рухланган  металл прокат, полимер копламали  пулат листлар ва  бошка турдаги саноат  махсулотлари бор.


Шунингдек,  MCHJ  «Po`lat-quvurservis» КК  кучмас мулкларни ижарага  бериш хизматини амалга оширади. Корхона  Тошкент шахрининг  Навои кучаси 24 уй манзилгохида жойлашган маъмурий бино ва унга туташ худудга  эгалик килади.

MCHJ  «Po`lat-quvurservis» КК  кичик корхона булиб, 50 гача ишловчиларга эга бирок, йирик солик туловчилар  турига киради.